Нурсултон Назарбоевда коронавирус қайд этилди

18.06.2020 13:05

НУР-СУЛТОН, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Қозоғистон Биринчи Президенти матбуот хизмати Нурсултон Назарбоевнинг коронавирус билан касаллангани ҳақидаги хабар тасдиқлади.

«Ҳозирда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ўзини ўзи яккалаш тартибини сақламоқда. Афсуски, Элбошининг коронавирус инфекцияси учун ўтказилган сўнгги тести ижобий натижани кўрсатди. Хавотирга сабаб йўқ. Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда», деб маълум қилди «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги расмий манбага асосланиб.

Агентликнинг хабар беришича, бундан аввал Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов коронавирус билан касалланган, Бош вазир Асқар Мамин, қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров, экология, геология ва табиий манбалар вазири Магзум Мирзагалиев, таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов, Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбай ва Парламент Мажлиси спикери Нурлан Нигматулин ҳам ўзини ўзи яккалаш тартибига ўтган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net