Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 774 бемор қолди

05.05.2020 14:40

ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича баёнот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб коронавирус юқтирган 2 минг 189 фуқаро рўйхатга олинган, - деди у. - Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. 4 май куни 86 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Айни пайтга қадар 1 минг 405 бемор тўлиқ соғайган. Шифохоналарда даволанаётган 774 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

Ҳозирда 52 мингдан ортиқ фуқаро стационар ва уй шароитида карантин муддатларини ўтаяпти. Кечанинг ўзида 10 минг 500 дан зиёд, шу пайтга қадар эса жами 335 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net