Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 518 бемордан 12 нафарининг аҳволи оғир

12.05.2020 17:34

– Мамлакатимизда 13 май соат 10:00 га қадар жами 2 минг 568 фуқаро коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган. Улардан 2 минг 40 нафари, яъни 80 фоизи тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 518 бемордан 12 нафарининг аҳволи оғир.

Ҳозирги кунда 43 мингдан зиёд фуқаро карантинда бўлиб турибди. Уларнинг 14 мингдан ортиғи стационар шароитда карантин тадбирларини ўтаяпти.

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. Ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилишимиз шарт. Вазиятни мураккаблаштириб юборадиган бўлсак, бундан кейинги карантин чекловлари янада жиддий бўлиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net