Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда карантин расман бекор қилингани йўқ

08.05.2020 15:38

ТОШКЕНТ, 8 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан боғлиқ сўнгги маълумотлар бўйича баёнот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган 2 минг 314 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. Кеча, 7 май куни 79 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1 минг 656, яъни 72 фоиздан ортиқ бемор вирусдан буткул соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 648 бемордан 9 нафарининг аҳволи оғир.

Шу кунларда 42 мингга яқин фуқаро карантинда бўлиб турибди. Улардан олинган намуналар мунтазам лабораторияларда таҳлил қилинмоқда. Сўнгги бир кун давомида 12 минг 600 дан кўпроқ ҳолатда, жами 371 мингдан зиёд лаборатория текширувлари ўтказилган.

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин расман бекор қилингани йўқ. Шундай экан, ҳозирги шароитга мос равишда ҳаёт тарзимизни ташкил этишимиз керак бўлади. Кўчага чиққанимизда дока-ниқобларда бўлайлик, мулоқотга киришганда оралиқ масофани сақлайлик. ?шхонага борсак ёки уйга қайтсак, антисептик воситалардан фойдаланайлик. Барчамиз билишимиз керак: кўнгилочар объектлар фаолиятига ҳали рухсат берилгани йўқ. Уй шароитида ташкил қилинадиган оилавий тадбирлар, тантаналар, тўйлар, маросимлар, маъракалар ўтказишни яна бироз кутиб туришимизга тўғри келади. Боиси, бу каби тадбирлар ортиқча мулоқотларни юзага келтириб, эпидемик вазиятни мураккаблаштириши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net