Нурмат Отабеков: касаллик яна авж олишига йўл қўйиб берсак, бундан кейинги чоралар янада кескин бўлади

12.05.2020 17:31

ТОШКЕНТ, 12 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков  «Ўзбекистон-24» телеканали орқали мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият бўйича ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан 2 минг 509 бемор рўйхатга олинган. 1 минг 988 нафар, яъни 80 фоизга яқин бемор тўлиқ соғайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 511 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир. 42 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди.

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. Кейинги кунларда кўчаларда аҳоли фаоллиги кузатилмоқда. Тўғри, уйда ўтириб, бир мунча зериккан бўлишингиз мумкин. Лекин касаллик яна авж олишига йўл қўйиб берадиган бўлсак, бундан кейинги чоралар янада кескин бўлишини унутмаслигимиз керак.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net