Нурмат Отабеков: карантин муддати 1 июнга қадар узайтирилди

15.05.2020 17:40

ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков  «Ўзбекистон-24» телекана орқали чиқишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ сўнгги ҳолат бўйича ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 2 минг 652 бемор рўйхатга олинган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, охирги бир куннинг ўзида яна 60 бемор тузалган ва реабилитация марказларига ўтказилган, — деди у. — Шундай қилиб, жами 2 минг 136 нафар, яъни 80 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Аҳамият берган бўлсангиз, дунё бўйича ушбу касалликдан соғайиш даражаси 37 фоиздан бир мунча ортиқроқ. Биздаги ижобий ўзгаришлар, албатта, барчамизни қувонтиради. Шифохоналарда даволанаётган 505 бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.

Карантин тадбирлари давом этяпти. 46 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Охирги бир куннинг ўзида 14 минг 700 дан, жами 460 мингдан кўпроқ ҳолатда лаборатория текширувлари ўтказилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net