Нурмат Отабеков: беморлар 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир

04.05.2020 22:11

ТОШКЕНТ, 4 май, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали малакатимизда коронавирус билан боғлик бугунги ҳолат юзасидан ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 2 минг 160 бемор рўйхатга олинган. Беморларнинг 1 минг 319 нафари тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 830 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Ҳозирги вақтга келиб, 56 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 13 мингдан ортиғи стационар шароитда, 42 мингдан ортиқроғи уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Куни кеча 7 минг 300 дан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди. Эпидемиологик вазият мураккаблашгандан буён 325 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган.

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. Бир мунча енгилликлар ва имкониятлар пайдо бўлди. Бу биз карантин тадбирларини бузишга ҳақимиз бор, дегани эмас. Ҳар биримиз масъулият билан ёндашишимиз керак. Ҳар биримизнинг ҳаракатимиз эпидемик вазият барқарорлашуви ёки мураккаблашувида намоён бўлишини унутманг!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net