Нурмат ОТАБЕКОВ: 475 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир

19.05.2020 10:44

ТОШКЕНТ, 19 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков “Ўзбекистон-24” телеканали орқали мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 2 минг 802 бемор рўйхатга олинган. Фақат охирги бир куннинг ўзида 67 нафар, ҳозирги кунга қадар 2 минг 314 нафар, яъни 82 фоиздан ортиқ бемор тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 475 бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. 

48 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Охирги бир кунда 12 минг 800 дан зиёд, касаллик аниқланган кундан бугунга қадар 515 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари амалга оширилган.

Ҳурматли юртдошлар! 

Карантин тадбирлари давом этяпти. Карантин тадбирлари бир мунча юмшатилганидан барчамиз хабардормиз. Эндиликда сиз билан биз карантин тадбирларига риоя этиш орқали вазиятни барқарор ушлаб туришимиз ёки уни мураккаблаштириб юборишимиз мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз ўз хатти-ҳаракатларимизга масъулият билан ёндашайлик.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net