Немис гимназиясида “Ўзбекистон” факультатив дарслари йўлга қўйилди

03.03.2020 12:14

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 3 март. /“Дунё” АА/. Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 21-сон ?хтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб интернати билан Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида жойлашган Эйнштейн номидаги гимназия ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ташаббуси илгари сурилди. Томонлар ўзаро манфаатли лойиҳалар юзасидан шерикликни йўлга қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси томонидан Германиянинг «Exorior» маданиятлараро жамияти билан ҳамкорликда олиб борилаётган мулоқотларнинг дастлабки натижаси сифатида “Эйнштейн” гимназиясида Ўзбекистон маданияти, тарихи ва замонавий ривожланишига бағишланган “Ўзбекистон” факультатив дарслари йўлга қўйилди.

Амалий машғулотларнинг илк бор йўлга қўйилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз Бош консулхонаси вакили тингловчиларга Ўзбекистон тарихи, маданияти, тили ва урф-одатлари ҳақида маълумот берди.

Курсларнинг ўзбек тили ва маданияти бўйича ўқитувчиси «Exorior» маданиятлараро жамияти раиси, ватандошимиз Наргиза Хесс ҳисобланади.

Айни пайтда “Ўзбекистон” факультатив дарсларида қатнашиш истагини билдирган ўқитувчи ва ўқувчилар сони 10 нафардан ортди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net