Наркотиклар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда БМТ бошқармаси билан ҳамкорлик белгилаб олинди

06.02.2020 10:36

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлигида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?чки ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов  билан суҳбатда мамлакатимизда ҳамкорликда гиёҳванд воситалар ноқонуний савдоси ва жиноятчиликка қарши кураш, гиёҳванд моддаларга қарамлик ва унинг оқибатларини даволаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Вазирлик эксперт-криниминалистика лабораториялари фаолиятини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлашдаги дастур ва лойиҳалар ижросига юқори баҳо берилди.

Ашита Миттал хоним Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларни, мамлакатларда қонун устуворлиги, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини қайд этди.

Учрашувда ?чки ишлар вазирлиги билан БМТ бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш масалалари кўриб чиқилди. Одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш, кибержиноятлар, О?ТС инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик каби йўналишларда ҳамкорликдаги тадбирлар белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net