Мурожаатномадан руҳланган Далер Юсуф Малайзия киноларини Ўзбекистонда олишни таклиф қилди

03.02.2020 14:32

КУАЛА-ЛУМПУР, 3 февраль. / “Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси, асли ўзбекистонлик бўлган киноактёр Далер Юсуф «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида туризмни ривожлантириш бўйича қайд этилган ташаббуслар аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Мурожаатномада мамлакатимизни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар устувор аҳамиятга эга, - деди у. - Хусусан, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш бўйича қайд этилган мақсадлар эътиборга молик. Президент Шавкат Мирзиёевнинг туризмни ривожлантириш, Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сонини 2020 йилда 7,5 миллионга етказиш, зиёрат ва тиббиёт туризмини оммалаштириш, Ўзбекистон тарихий обидаларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш ва замонавий меҳмонхоналар сонини кўпайтириш борасидаги ташаббуслари соҳа тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси сифатида бу каби мақсадларга эришишда ўзимнинг камтарона ҳиссамни қўшишга тайёрман. Хусусан, Мурожаатномадан руҳланиб, Малайзия кино ва телесериалларини Ўзбекистонда тасвирга олишни таклиф қилдим. Бу кинопродюсерлар томонидан ижобий қарши олинди.

Малайзия аҳолиси зиёрат туризмига катта қизиқиш билан қарайди. Малайзия кинофильмларининг Ўзбекистонда тасвирга олиниши мамлакатимизни янада кенгроқ танитиш, ўз навбатида, Малайзиядан юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар сонини оширишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net