Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» газетасида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига бағишлаган мақолалар чоп этилди

24.07.2020 11:48

ҚОҲ?РА, 24 июль. /«Дунё» АА/.  Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» (Кун хабари) газетасида «Дунё» АА ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги материаллари асосида  мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига бағишлаган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, газетада нашр этилган «Ўзбекистон Президенти: Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш устувор йўналишларимиздандир» сарлавҳали мақола давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилиши тафсилотларига бағишланди.

Материалда Президент Шавкат МирзиёевЎзбекистондакоронавирусга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларни танқидий-таҳлилий кўриб чиққани, тегишли ташкилотлар ва мутасаддиларга бу борадаги ишларни бажариш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб бергани таъкидланган.

Газетада нашр этилган «?мом Бухорий маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» сарлавҳали мақола ?мом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилган семинарга бағишланган. Унда буюк ўзбек ҳадисшунос олими ?мом Бухориймеросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва уларни келажак авлодга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз боради.

Шунингдек, нашрда ?мом Бухорийнинг бой илмий меросига Миср Араб Республикасида ҳам катта эътибор қаратилиши қайд этилган.

 «Ал-Хабар ал-ёум» газетасининг сўнгги пайтларда Ўзбекистонда кечаётган муҳим воқеалар ва ўзгаришларга эътибор қаратиши бежиз эмас. Буни кенг араб жамоатчилиги ва газета ўқувчилари орасида мамлакатимизга бўлган қизиқиш ортиб бораётгани билан изоҳлаш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net