Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» газетаси Ўзбекистоннинг маданий-маърифий ҳаётига оид янгиликларни ёритди

27.07.2020 10:14

ҚОҲ?РА, 27 июль. /«Дунё» АА/. Миср Араб Республикасининг нуфузли «Ал-Хабар ал-ёум» (Кун хабари) газетаси  «Дунё» АА  манбаси асосида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётидаги воқеликларга эътибор қаратишда давом этмоқда. Мазкур газетанинг навбатдаги сонида мамлакатимизга бағишлаган иккита материал чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига доир «Ўзбекистон Президенти тегишли идоралар ва жамоат ташкилотларига муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш учун барча зарур шароитлар яратилишини топширди» номли материалда мамлакатимизда Қурбон ҳайити байрамини юқори даражада ўтказиш бўйича чора тадбирлар белгилангани таъкидланади.

Президент қарори Қурбон ҳайити мусулмон оламининг, шу жумладан ўзбек халқининг маънавий ҳаётидаги роли ва аҳамиятидан келиб чиқиб, миллий ва диний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган.

Ҳужжатга биноан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қурбон ҳайитини жорий йилнинг 31 июль, жума куни нишонланиш тўғрисида қарорини инобатга олиниб  31 июль бутун мамлакат бўйлаб Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, тегишли ижтимоий идоралар ва ташкилотларга Қурбон ҳайитини миллий урф-одатларга мувофиқ, карантин қоидаларига риоя қилиш доирасида нишонлаш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш  вазифаси топширилгани қайд этилган.

 Ўзбекистонда ҳайит кунлари дўстлик ва биродарлик руҳида хайру саховат каби эзгу амаллар бажарилади, гина-кудуратлар унутилади. Мусулмонлар Қурбон ҳайити намозидан сўнг яқинларини йўқлайди, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олади, уларга ҳадялар улашади. Бу ўзаро меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлайди. Афсуски, бу йил барча мусулмон мамлакатларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиш имконияти йўқ. Бу биринчи галда инсонларнинг саломатлигини ўйлаб қабул қилинган қарор, деб ёзади «Ал-Хабар ал-ёум».

Газета Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномасини ўзида мужассам этган тўплам нашр этилгани ҳақида ҳам хабар эълон қилган.

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолият хроникаси” деб номланган тўплам нашрдан чиқарилди. Унда Ўзбекистон
Президентининг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномаси батафсил акс эттирилган”, - деб ёзади нашр.

Ушбу тўплам ўта мураккаб ва машаққатли, тарихий заруратга айланган бугунги жараёнларда янги Ўзбекистон ҳаётида қандай ўзгаришлар бораётгани ҳақида тўлиқ маълумот бериши таъкидланган. “Ўзбекистон” деган улкан кемани янги тараққиёт уфқлари сари бошлаш, сиёсатшунослар ибораси билан айтганда, давлат ва жамият бошқарувида тарихий бурилиш ясаш Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қандай амалга оширилаётгани китобда аниқ тизим асосида кунма-кун, ойма-ой ёритилгани қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net