Миср ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

10.02.2021 16:35

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов Мисрнинг «Air Cairo» авиакомпанияси раҳбари Ҳусайн Шариф, «Lucky tours» сайёҳлик агентлиги бош менежери ўринбосари Ёсрий Ҳусайн Али ҳамда ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Ҳолид Муҳаммад Фикрий билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат қўмитаси маълумотига кўра, музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш, туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга доир масалалар муҳокама қилинди.

«Air Cairo» авиакомпанияси раҳбарияти билан Мисрнинг Қоҳира ва Шарм аш-Шайх шаҳарларидан Тошкент ва Самарқандга мунтазам авиақатновлар сонини ошириш ҳамда янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Мулоқотда, шунингдек, Ўзбекистон ва Миср ўртасида туризм соҳаси учун малакали мутахассисларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш таклифи ҳам ўрганилди.  

Маълумот ўрнида: Мисрнинг «Air Cairo» авиакомпанияси штаб-квартираси Қоҳира шаҳрида жойлашган бўлиб, у Европа, Африка ва Осиё давлатларидаги йирик  туроператорлар  билан яқин ҳамкорлик қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net