Миср ОАВларида Ўзбекистонда СОVID-19 га қарши кураш чора-тадбирлари тафсилотига кенг ўрин берилмоқда

04.05.2020 22:05

ҚОҲ?РА, 4 май. /«Дунё» АА/. Яқин Шарқдаги энг йирик ахборот агентлиги MENA Ўзбекистонда коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган изчил чора-тадбирлар ҳақида мамлакатимизнинг Мисрдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов билан суҳбат  уюштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мисрнинг етакчи оммавий ахборот воситасида эълон қилинган ушбу суҳбат орқали Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва пандемия оқибатларининг иқтисодий соҳаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган самарали тадбирлар ҳақида фикр юритилади.

 Агентлик араб жамоатчилигини Ўзбекистон раҳбариятининг коронавирусга қарши кураш стратегияси, Пандемия шароитида ташкил қилинган махсус комиссия, ?нқирозга қарши курашиш жамғармаси фаолияти, Ўзбекистонда вирус тарқалишининг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини зарур дори-дармон ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш бўйича кўрилаётган вазифалар билан таништиради.

Миср нашри, шунингдек, республика ҳукумати давлат жамғармасидан тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринларини яратишда ёрдам бериш учун қўшимча маблағлар ажратилгани ҳақида сўз юритган. Фуқароларни иш билан таъминлаш ва маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектларини қуриш учун мақсадли йўналтирилаётган молиялаштириш манбалари бўйича маълумотлар тақдим қилган.

Мақолада пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқларни йиғиш вақтинча тўхтатилгани, йил охирига қадар барча солиқ текширувларини ўтказиш ва корхоналарнинг солиқ қарзи бўйича фоизлар тўланишини кечиктириш бўйича чора-тадбирлар алоҳида таъкидланган.

?нтервьюда шу билан бирга, экспорт-импорт амалиётлари бўйича муддати ўтган қарздорлик туфайли корхоналар жаримага тортилмаслиги ва бошқа қатор иқтисодий имтиёзлар ажратилгани келтирилади.

Дипломатик ваколатхона раҳбари MENA мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мақсадли ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ташкил этилгани тўғрисида гапириб берди.

Ушбу ташаббусни амалга ошириш Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари, банклар ва тегишли ижтимоий ҳимоя бўлимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, ҳукумат ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаётган тадбиркорларга солиқ, кредит ва зарур манбалардан фойдаланиш учун турли имтиёз ва преференциялар бериши эслатиб ўтилади.

Ҳозирги кунда давлат органлари ва хусусий сектор ҳар куни озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолининг кўмакка муҳтож қатламларига бепул тарқатмоқда. Бу, шубҳасиз, давлат ва жамиятнинг ўз халқига нисбатан муносабатини кўрсатади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат идоралари ва хусусий корхоналар ходимларига вақтинча таътил бериш, таълимнинг барча тизимида ўқишни онлайн давом эттириш, жамоат ва хусусий транспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинча чекловлар жорий қилиш, ҳаво ва темир йўл қатновининг тўхтатилиши каби муҳим профилактик чоралар белгиланди.

?нтервьюда давлат раҳбарининг кўрсатмаси билан чет элдан келтирилган мамлакат фуқароларини 14 кунлик муддатга карантин муассасаларига жойлаштириш тартиби изчил амалга оширилгани, бу эса мамлакат бўйлаб инфекция кенг тарқалишининг олдини олишда муҳим ўрин тутгани қайд этилади.

«Кўрилган чоралар ва пухта стратегия туфайли Ўзбекистон ҳозирги кунда коронавирус билан даволаниш даражаси энг юқори ва ўлим даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторида бўлиб турибди. Шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти инфекция тарқалишига қарши самарали чоралар кўриш баробарида пандемия билан курашаётган бошқа давлатларга ҳам ёрдам қўлини чўзмоқда. Масалан, Ўзбекистон Хитой, Россия, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон ва Венгрияга инсонпарварлик юки юборди”, дейилади материалда.

Ўзбекистоннинг Мисрдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари билан бўлган мазкур интервью, Мисрнинг «Ал-Шурук», «Ал-Дустур», «Ал-Хабар ал-ёвм», «Масрави», «Ахбару Миср», «Ал-ёвм ал-сабиъ», «Ал-Нашир», «Кашшаф», «Ал-Журнал ал-араби» каби нуфузли газеталарда ҳам нашр этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net