Миср нашрида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

18.05.2020 10:33

ҚОҲ?РА, 18 май. /«Дунё» АА/. Мисрнинг "Ал-Хабар ал-явм" газетаси Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги ўзгаришларни диққат билан кузатиб бормоқда. Хусусан, шу кунларда газетада давлатимиз раҳбарининг тўғондаги фалокат сабаб тошқиндан азият чеккан Сирдарё вилояти аҳолиси билан учрашувлари, шунингдек, табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаб, уни ўз муштарийлари эътиборига ҳавола этиб келяпти, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, республика раҳбариятининг асосий вазифаси бузилган уйларни таъмирлаш ва янги турар жойларни қуриш бўйича иш бошланган ҳудудда аҳолининг муносиб яшаш шароитларини тиклашдан иборат. Нашр фалокат сабаб янги уйларни қуриш, мавжудларини таъмирлаш давлат томонидан бепул амалга оширилишига эътибор қаратди. “Бунга давлат раҳбари кафолат берди”, дея таъкидланади мақолада.

“1 сентябрга қадар маҳаллий аҳоли янги квартираларга ва таъмирланган уйларига кўчиб ўтишлари мумкин. Вайрон бўлган уйлар ҳам эгаларининг ихтиёрида қолади. Тошқиндан жабр кўрган 4,5 мингта уй-жой мулкдорларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 40 миллион сўм миқдорида молиявий ёрдам ва совғалар – маиший техника воситалари берилди” дея аҳолини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолият ҳақида фикр юритилади мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net