«Минтақавий мулоқот» ташкилоти вакили: Ўзбекистондаги ўзгаришлар халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланмоқда

28.07.2020 11:57

ТОШКEНТ, 28 июль. /«Дунё»АА /. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов «Дунё» ахборот агентлиги вакиллари иштирокида «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти (Словения) раиси Мьюша Север  билан онлайн тарзда музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистонда миллий оммавий ахборот воситаларининг салоҳиятини ошириш соҳасида «Минтақавий мулоқот» ташкилоти билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Мьюша Север Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, айниқса коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий стратегия қабул қилинганини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият ушбу кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида ижобий фикр билдириб, уни қўллаб-қувватламоқда. У бу борада мамлакатда амалга оширилаётган изчил ўзгаришларни ёритишда ОАВ ходимларининг малакасини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, АҚШ ва Европанинг оммабоп медиа тузилмалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари учун вебинарлар ва маҳорат дарслари ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бу Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришлар, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар, республиканинг халқаро майдондаги ташаббуслари, давлат ва жамиятни демократлаштириш жараёнлари тўғрисида дунё ҳамжамиятига янада самарали маълумот етказиш имконини беради.

Онлайн тадбир доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net