Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

25.01.2021 14:29

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қилишнинг «қўлда бошқариш режимида» ишлайдиган механизми жорий этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ?рек Файзуллин маълум қилган.

Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафта давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Федерацияси Президенти меҳнат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилишни соддалаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ҳукуматга топшириқ берган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net