МДҲга аъзо давлатлар маданий меросининг виртуал мероси тўғрисидаги Низом лойиҳаси муҳокама этилди

27.05.2020 10:07

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Минск шаҳридаги МДҲ ?жроия қўмитасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар маданий меросининг виртуал мероси тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг видеоконференция шаклида йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги манбасига асосланиб.

Онлайн-йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ ?жроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Унда экспертлар томонидан тушган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда МДҲ мамлакатлари виртуал маданий мероси музейи концепцияси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон томони Виртуал музей маъмуриятини дастлабки уч йил ичида амалга оширилган ишларини ижобий баҳолади. Шунингдек, МДҲ ?жроия қўмитасининг ?нтернет тармоғидаги МДҲга аъзо давлатлар музейлари манбалари каталогини яратиш тўғрисидаги таклифини билдирди. Ушбу ташаббус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан илиқ қабул қилинди.

Мажлис якуни бўйича Виртуал музей концепцияси лойиҳаси янада такомиллаштириш ва  МДҲга аъзо давлатлар маданий ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net