МДҲ экспертлари жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар

07.02.2020 15:22

М?НСК, 7 февраль, /«Дунё» АА/. МДҲ ?жроия қўмитасида  МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ва МДҲ органлари ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликка қарши курашишда хавфсизликни ва қонунийликни таъминлаш соҳасидаги ахборот алмашинувини ривожлантириш концепциялари лойиҳаларини мувофиқлаштириш учун экспертлар гуруҳининг қўшма йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири ?чки ишлар вазирлиги манбасига таяниб.

Учрашувда Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳафаза қилиш органлари вакиллари, экспертлар иштирок этди.

Мутахассислар давлатлар томонидан билдирилган мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда турли ҳужжатларни муҳокама қилди.  Учрашувда муҳокама этилган масалалар бўйича хулосага келинган  ҳужжатлар белгиланган тартибда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига киритиш тўғрисида  қарор қабул қилинди.

Эксперт йиғилишининг барча материаллари Ҳамдўстлик мамлакатларига ички маъқуллаш учун юборилади.

Хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли органлар ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашинувини ривожлантириш концепцияси давлатлараро ахборот соҳасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга, ҳуқуқий базани такомиллаштиришга ва умуман трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги мувофиқлаштирилган маълумот алмашишни самарали ташкилий механизмларини яратишга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net