Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар сони 597 тани ташкил қилди

17.09.2020 13:44

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 16 сентябрь куни мамлакатимизда 597 ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Бухоро, Андижон, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида 416 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 49 минг 162 нафар бемордан 45 минг 474 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 минг 279 нафар бемордан 469 нафари оғир, 259 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net