Мамлакатимизда инвестиция лойиҳалари янги шартлар бўйича амалга оширилади

14.01.2022 10:49

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 январь куни “Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  қарори  қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ҳужжат ер участкаларини олиб қўйиш масалаларида низоли вазиятларнинг олдини олиш ва ушбу соҳадаги низоларни самарали ҳал этиш, ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:

биринчидан, Низомнинг 33-бандига иккита хатбоши киритилди. Уларга кўра,

  • баённомада инвестиция лойиҳалари ушбу ҳудудда амалга оширилишига розилик берган ёки қарши бўлган мулкдорлар кўрсатилиши шарт;
  • очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер участкасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

иккинчиданНизомнинг 47-банди янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, мулкдорларнинг розилигини олиш имкони бўлмаганда, инвестор уларнинг кўчмас мулк объектлари бўйича бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддатини белгилаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. ?лгари, инвестор бундай мулкдорларнинг кўчмас мулк объектларини мажбурий сотиб олиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли эди.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ушбу ҳужжат 10 январдан эътиборан кучга кирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net