Мамлакатимиз Бош консулхоналари ватандошларимизга кўмаклашмоқда

16.05.2020 17:42

ТОШКЕНТ, 16 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг хориждаги Бош консулхоналари коронавирус пандемияси туфайли турли сабабларга кўра хорижда бўлиб турган ватандошларимиз билан мулоқот қилиб қилиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Хусусан, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан видеоконференция ўтказди.

Тадбир давомида «мехр.рф» жамғармаси томонидан Россияда, жумладан Узоқ Шарқ ўлкаси олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга молиявий ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар бир марталик молиявий маблағни олиш тартиботи ва бунинг учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида маълумот олди.

Онлайн-мулоқот қатнашчилари COVID-19 вируси сабабли дунё мамлакатларида юзага келган бугунги вазиятни тўғри англашга чақирилди. Дипломатлар юртдошларимизни Россия Федерацияси қонунчилигидаги барча талаблар, жумладан карантин ыоидаларига ҳам қатъий риоя қилишга чақирди. Шунингдек, “онлайн” тарзда ўтказилаётган ўқув машғулотларида фаол иштирок этиш зарурлиги уқтирилди.      

Бош консулхона ходимлари ўзбекистонлик ёшларни қизиқтирган барча, жумладан Ўзбекистонга ташкил этиладиган навбатдаги чартер рейсларга оид саволларга жавоб берди.  

Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси “Родник” жамоатчилик фонди билан ҳамкорликда Қозоғистонда вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз ва ўзбек талабалари учун инсонпарварлик акциясининг учинчи босқичини ташкил қилди.

Тадбир давомида ишсизлик сабаб синовли вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ юртдошларимизга озиқ-овқат ва зарур тиббий-гигиеник воситалар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами топширилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net