Малайзиядаги ватандошдан байрам табриги

23.08.2022 14:03

КУАЛА-ЛУМПУР, 22 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами олдидан Малайзиянинг ?нти университетининг Бизнес бошқаруви факультети 1-босқич талабаси Аҳрор Боқижонов кўп миллатли Ўзбекистон халқига ўз  табригини йўллади:

– Ассалому алайкум азиз ватандошлар!

Барчангизни  кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан самимий табриклайман.

Мустақиллик бизга миллий ўзлигимиз, ғуруримиз, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз билан фахрланиш ҳиссини қайтарган улуғ байрам сифатида халқимиз хотирамизда мангу қолади ва жонажон Ватанимиз йилномасига олтин ҳарфлар билан ёзилади.

Яна бир бор мустақиллик байрами барчангизга қутлуғ бўлсин!

Бетакрор Ватанимиз осмони доимо мусаффо ва мустақиллигимиз боқий бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net