Малайзиядаги ўзбек ёшларидан байрам табриги

24.08.2020 11:01

КУАЛА-ЛУМПУР, 24 август. “Дунё” АА. Мамлакатимиз Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар ўз табрикларини йўллашда давом этмоқда, деб хабар беряпти “Дунё” АА мухбири.

Лайлохон Неъматуллаева, Малайзиянинг «Xiamen» университети журналистика факультети талабаси:

– Асли Фарғоналикман, ҳозирги кунда Малайзиядаги «Xiamen» университетининг журналистика факультетида таҳсил олмоқдаман. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни кириб келаётган 1 сентябрь – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Шу муносабат билан, севимли шоиримиз Худойберди Тўйчиевнинг қуйидаги сатрларини сизга илиндим:

Дўппингизни кўкка отинг, орзу осмонига етинг,

Озод юртни обод этинг, бугунги кун бахтдан дарак,

Мустақиллик кун муборак.

Яна бир бор кириб келаётган байрам барчамизга муборак бўлсин.

Салоҳиддинхўжа Суръатхўжаев, “Лимкоквинг» университети талабаси:

– Ўзбекистон умумжаҳон ёшлар ассоциациясининг Малайзиядаги мувофиқлаштирувчиси ва «Лимкоквинг» университети талабаси сифатида Малайзиядаги барча ўзбекистонлик ёшлар ва талабалар номидан барчангизни Мустақиллик байрами билан табриклаб қоламан ва давлатимизнинг гуллаб-яшнашини тилайман. Яна бир бор барчангизни байрам билан қутлайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net