Малайзиядаги етакчи илмий марказлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади

19.08.2020 19:53

КУАЛА-ЛУМПУР, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Демократия ва иқтисодий ишлар институти ((Institute for Democracy and Economic Affairs – IDEAS) асосчиси ва раҳбари, Малайзиянинг Негери-Сембилан штати шаҳзодаси Зайн Ал-Абидин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2006 йилда Буюк Британияда мустақил нотижорат тадқиқот ташкилоти сифатида ташкил этилган – IDEAS, 2010 йилда Малайзияда қайта рўйхатга олинган. ?нститут фаолияти иқтисодий таҳлил, ўқув дастурлари ва тренинглар орқали давлат сиёсати муаммоларини ҳал этиш бўйича тадқиқотлар ўтказишга қаратилган. IDEAS фаолиятининг асосий йўналишлари қонун устуворлиги, рақобатбардош иқтисодиёт, давлат идораларига ишончни таъминлашга ёрдам беришдир.

?нститут Малайзиядаги демократик институтларни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибини тадқиқ қилиш учун Жануби-Шарқий Осиё минтақасидаги етакчи илмий марказлардан бири ҳисобланади. Хусусан, IDEASнинг яна асосий йўналиши қонун устуворлиги тамойиллари, давлатнинг иқтисодиёт ва эркин бозорга чекланган аралашуви асосида давлат сиёсатини тушуниш ва қабул қилиш даражасини оширишдан иборат.

?нститут юқорида кўрсатилган йўналишларда ҳукумат, қонун чиқарувчилар, бизнес ва фуқаролик жамияти ўртасида мулоқот ўрнатиш орқали турли тадқиқотлар ўтказади, шунингдек, Малайзия вазирликлари ва идораларига уларнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш ва мамлакат иқтисодиётини янада либераллаштириш бўйича тавсиялар беради.

Музокаралар чоғида Заин Ал-Абидин Ўзбекистонда иқтисодиётни янада либераллаштириш ва модернизация қилиш, давлат бошқаруви ва суд тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Суҳбатдош Ўзбекистон-Малайзия муносабатлари сўнгги йилларда сезиларли даражада фаоллашаётганини олқишлади. Унинг фикрига кўра, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта имкониятларга эга.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Томонлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Музокаралар натижасида IDEAS билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро амалий тадқиқотлар институти, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Олий дипломатия мактаби ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, Малайзия томони Ўзбекистон, унинг тарихий ва маданий мероси, замонавий тараққиёти ва салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбирларини биргаликда ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net