Малайзия чегаралари COVID-19 туфайли 31 мартга қадар ёпиқ қолади

07.01.2021 10:06

КУАЛА-ЛУМПУР, 7 январь. /«Дунё» АА/. Малайзия ҳукумати коронавируснинг тарқалиши сабабли мамлакатда Реституционал чекланган ҳаракат режимини (РЧҲР) 2021 йил 31 мартгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2020 йил март ойида РЧҲР доирасида ўрнатилган барча чекловлар жорий йилнинг 1 январидан узайтирилди. Хусусан, давлат чегаралари чет эллик сайёҳларни қабул қилиш учун ҳам, чет элга чиқиб кетаётган малайзияликлар учун ҳам 2021 йил 31 мартгача ёпиқлигича қолади. Шунингдек, барча кўнгилочар марказлар ва аҳоли гавжум жойлар фаолияти тўхтатилди.

Шу билан бирга, Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Ненси Шукрининг айтишича, ушбу босқичда расмийлар ички туризмни ривожлантиришга эътибор қаратишмоқчи. Унинг сўзларига кўра, 2021 йил ички туризм туфайли мамлакат иқтисодиётини тиклаш йили бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Малайзияда пандемия бошланганидан бери 125 мингдан ортиқ кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net