Мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади

14.01.2022 10:46

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида мактабгача таълимдаги қамров даражасини ошириш вазифалари  белиланмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади.

Шунингдек, 2022/2023 йилларда 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлаш тизимининг қамраб олиниши даражасини 90 фоизга, 2024/2025 ўқув йили якунига қадар 100 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали 7 мингдан зиёд янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

  Бундан ташқари, мазкур фармонда мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича қатор таклифлар қайд этилган.

Хусусан, боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб боришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Ҳужжатга кўра, 2022–2026 йилларда 160 мингдан зиёд педагог кадрлар малакасининг оширилиши белгиланди. Шунингдек, мактабгача таълим-тарбия жараёнларини илмий асосланган ёндошувлар асосида такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net