Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Хитой элчиси Цзян Ян билан учрашув бўлиб ўтди

08.03.2020 14:31

ТОШКЕНТ, 8 март. /“Дунё” АА/. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Элмира Баситханова билан учрашувда Бутунхитой хотин-қизлар федерацияси билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида қарор топган яқин алоқалар икки томонлама гуманитар ҳамкорликка ёрқин мисол бўлаётгани қайд этилди.

Элчи Хитой томони Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳам оила ва хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш ва улар орзу-истакларини амалга оширишда ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Тадбирда 8 март – Хотин-қизлар куни муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Бутунхитой хотин-қизлар федерациясининг беғараз ёрдами топширилди.

Э.Баситханова Хитой томони кўмаги учун миннатдорлик билдирди ва унинг ўзбекистонлик хотин-қизлар касбий маҳоратини оширишга йўналтирилишини маълум қилди.

Вазирлик аёллар учун муносиб меҳнат шароити ва имкониятлар, улар қобилиятини рўёбга чиқариш соҳасида Хитой билан ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш ниятида эканини қайд этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net