Коронавирус билан боғлиқ янги тахминлар илгари сурилди

12.05.2020 17:32

ТОШКЕНТ, 12 май. /“Дунё” АА/. Кўпгина мамлакатлар ўз ҳудудларида биринчи коронавирус ҳолати жорий йил бошида қайд этилганини маълум қилишган эди. Бироқ, янги олиб борилган таҳлиллар ушбу вирус дунё бўйлаб анчайин олдин тарқалиб улгурганидан гувоҳлик беряпти, дейилади немис журнали “Дер Шпигель”га чоп этилган мақолада.

“Лондон университети олимлари ўз тадқиқотларида 7,5 мингдан ортиқ Sars-CoV-2 вирусининг генетик материалларини ўрганиб чиқди. Ушбу намуналар COVID-19 га чалинган беморлардан олинган бўлиб, бу Sars-CoV-2, яъни коронавируснинг иккинчи тури COVID-19га нисбатан олдинроқ тарқалгани ҳақидаги дастлабки тахминларни келтириб чиқарди, дея маълум қилган халқаро олимлар жамоаси “Infection”, “Genetics and Evolution” илмий журналига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, вирус кўпайиши учун унинг гени доим ўзидан ўзи нусха олиши керак бўлади. Ана шу жараёнда кутилмаган хатолик юз беради ва бу вируснинг мутацияга учраши орқали тарқалишда давом этишига олиб келади.

“Олимлар вирус генларида 200 га яқин ана шундай мутация ҳолатларини аниқлашди. Таъкидланишича, коронавирус аниқланган деярли барча мамлакатларда аниқ мутация ҳолатлари мавжуд“, деб ёзади немис нашри.

Мутация жараёни ҳар доим ҳам вирус генига таъсир кўрсатмайди. Мутация билан боғлиқ ўзгаришлар вируснинг у ёки бу қисмида ҳам содир бўлиши мумкин. ?зланишлар натижасида мутация билан боғлиқ 200 га яқин ҳолатнинг аниқланиши эса вируснинг биз тахмин қилган вақтдан олдин тарқалишни бошлаганини яна бир бор тасдиқлайди. Тадқиқотга кўра, жиддий мутацияга учраган вирусларнинг тарқалиши коронавирус кенг ёйилган мамлакатларда кузатилган.

“Ушбу вирус генетик материалларидаги арзимаган ўзгариш натижасида у қанчалик хавфли кўриниш олиши мумкинлиги ҳақидаги савол очиқ қолмоқда. Хитойлик олимларнинг илк тадқиқотларидан сўнг коронавируснинг иккита тури мавжудлиги ва улардан бири ўта тажовузкор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Бироқ кейинги ўтказилган тадқиқот буни инкор этмоқда. Уларга кўра, дунёда фақатгина бир хилда коронавирус мутацияга учраган ҳолда тарқалишда давом этмоқда” дейилади мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net