KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сон Сонг ?л ўз миссиясини якунламоқда, у ҳамкорликни давом эттиришга тайёр

31.07.2020 12:37

ТОШКЕНТ, 31 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳиддинов Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сон Сонг ?лни мамлакатимиздаги миссияси муваффақиятли якунлангани билан табриклаб, унга Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги конструктив ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга, ўқув марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди.

Видеоконференцалоқа давомида Тошкент, Шаҳрисабз ва Самарқанддаги касб-ҳунар марказларининг иш билан таъминланган битирувчилари тўғрисида маълумот берилди. Фарғона ва Урганчда шу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар истиқболлари хусусида сўз юритилди.

Суҳбат давомида Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сон Сонг ?л келгусида ҳам ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашувда, шунингдек, ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net