Киев – Харьков – Тошкент – Киев йўналишида чартер қатнови амалга оширилади

03.08.2020 18:12

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. “AllTrip.uz” компанияси «Windrose» авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев – Харьков – Тошкент – Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун Киев – Харьков – Тошкент чартер рейси жорий йилнинг 5 август кунига белгиланган. 

Тошкент – Киев йўналишидаги чартер парвози эса 6 август куни амалга оширилади.

«Авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни +998 78 140-00-00 телефон рақами орқали олиш мумкин», дейилади транспорт вазирлиги манбасида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net