Журналистика соҳасига оид 10 жилдлик китоб чоп этилди

06.02.2020 10:36

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўзбек журналистика соҳасига оид  ўн жилдлик китоб чоп этилди. Ушбу китоб тақдимоти муносабати билан Агентликда тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ривожига, айниқса, профессионал журналист кадрларни тайёрлаш, жамиятда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада мустаҳкамлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Соҳада замонавий билим ва кўникмаларга эга малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг пухта билим олишлари учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги зиммасига журналистлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, улар малакасини ошириш, назариётчи олимлар ҳамда амалиётчилар тажрибалари асосида журналистика соҳасига оид қўлланма тайёрлаб, чоп этиш вазифаси юкланган эди.

Беш ой ичида 10 жилдлик қўлланма тайёрланди. Бунинг учун соҳада катта илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар, шунингдек, “Дунё” ахборот агентлиги вакиллари, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, таниқли ижодкорлар фаол иштирок этди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида оммавий ахборот воситалари ривожига катта аҳамият қаратилди, – деди Агентлик директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, – Давлатимиз раҳбари журналистлар фаолиятига тўхталиб, жамоатчилик назоратини кучайтиришда ОАВларнинг ролини ошириш зарурлигини таъкидлади.  Бугун тақдим этилган 10 жилдлик  китоб ҳам ана шундай мақсадлар йўлидаги интилишлардан биридир.

Ушбу қўлланма мамлакатимизда тобора юксак аҳамият касб этиб бораётган очиқлик сиёсатини янада ривож топтириш, унинг асосий иштирокчилари бўлган журналист ва блогерлар назарий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net