ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге биринчи хорижга расмий ташрифини Ўзбекистондан бошламоқчи

10.02.2020 13:40

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 1 февралдан ўз вазифасига киришган ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге хорижга илк расмий ташрифини Ўзбекистондан бошламоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирилиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига асосланиб “Дунё” АА мухбири хабар бермоқда.

Ханс Клюге соғлиқни сақлаш соҳасида 24 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. У дастлаб Бельгияда оилавий шифокор сифатида иш бошлаган. Кейинчалик Сомали ва Либерияда “Чегара билмас шифокорлар” билан ишлаган. Х.Клюге Россиядаги жазони ижро этиш тизимида сил касаллигига қарши кенг кўламли дастурларда фаол иштирок этган. Доктор Клюге ЖССТнинг Жануби-Шарқий Осиё минтақавий бюросида сил, О?ТС ва безгакка қарши кураш дастурларини ҳам назорат қилган. Сўнгги ўн йил давомида эса ЖССТнинг Европа минтақавий идорасида ишлаб, бу ерда соғлиқни сақлаш тизимидаги катта ўзгаришларда фаол иштирок этди.

Ханс Клюгенинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган икки йиллик ҳамкорлик шартномаси имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, меҳмон бир қатор тиббиёт муассасалари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти билан ҳам танишишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ЖССТнинг Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net