ЖССТ раҳбари барчани COVID-19 вакцинаси билан қамраб олиш бўйича глобал режани таклиф қилди

19.08.2020 18:10

ТОШКEНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўтмишдаги хатоларни такрорламасликка ва COVID-19 га қарши вакцинани тайёрлаш ва ишлаб чиқаришда изоляцион ёндашувни қўлламасликка чақирди. У вакциналарни етказиб бериш бўйича икки босқичдан иборат глобал режани таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТ янгиликлари маркази маълумотига асосланиб.

ЖССТ раҳбари COVID-19 пандемияси шароитида қандай қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келганини эслаб ўтди. Чегараларнинг ёпилиши, шифокорлар ва аҳолининг шахсий ҳимоя воситаларининг саноат миқёсида кенг ишлаб чиқарилиши, ҳаво ва ер усти транспортида ҳаракатланишнинг тўхтатилиши, қатор мамлакатларда экспортга қўйилган тақиқлар ва ҳатто давлатнинг муҳим таъминотининг олиб қўйилиш ҳолатлари  – буларнинг барчаси кўплаб мамлакатларда янги коронавирус тарқалиши ҳолатида уларнинг зарур воситаларсиз қолишига олиб келди.

"Давлат раҳбарлари, биринчи навбатда ўз фуқароларини ҳимоя қилишни исташларини ҳисобга олиб, пандемияга қарши чораларни биргаликда қабул қилиш керак", деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори. “Гап хайрия тадбирлари ҳақида эмас. Аччиқ тажрибадан билиб олдикки, пандемияни тўхтатиш ва иқтисодий ривожланишни тиклашнинг энг қисқа йўли бу алоҳида мамлакатлар аҳолисини эмас, балки юқори хавфли гуруҳларни имкон қадар тезроқ ҳимоя қилишдир.

Унинг фикрига кўра, бундай ёндашув барча давлатлар манфаатларига жавоб беради, чунки бир киши ҳимоядан маҳрум бўлар экан, бошқалар ҳам ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди. Биргаликда ишлаш орқали коронавирусга қарши курашда олдинги чизиқда турган барчани ҳимоя воситалари, даволанишга муҳтожларни эса дексаметазон каби самарали дорилар билан таъминлаш мумкин бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари, давлатлар ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик натижасида шахсий ҳимоя воситалари ва диагностика тўпламлари ишлаб чиқариш ҳажми ортганини, натижада, ушбу маҳсулотларни адолат асосида тақсимлаш имкони пайдо бўлганини қайд этди.

“Энди янги диагностика, дорилар ва вакциналар устида иш олиб борилмоқда. ЖССТ директори Тедрос Гебрейесус ўтмишдаги хатоларни такрорламасликка чақирди ва у "вакцинани миллийлаштириш" дан огоҳлантирди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳукуматлар ҳамда хусусий сектор билан ҳамкорликда тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни тезлаштириш, инновацион воситаларга зарурат сезган ҳар бир инсон ундан фойдаланиш имконига эга бўлишларига эришиш учун олиб бормоқда. Масалан, самарали COVID-19 вакцинаси яратилгач, ЖССТнинг стратегик маслаҳат гуруҳи уни ишлатишга оид кўрсатмалар беради.

“Вакциналарни тенг равишда тақсимлаш режалари икки босқични ўз ичига олади”, деди ЖССТ бош директори. “Биринчи босқичда вирус тарқалишининг умумий хавфини камайтириш учун вакцина бир вақтнинг ўзида уни ривожланишининг глобал механизмида иштирок этувчи барча мамлакатларга тенг нисбатда тақсимланади.

?ккинчи босқич таҳдид ва бардошлилик даражаси ҳисобга олади. “Бу ўринда, аввало, шифокорлар ва ижтимоий ишчилар, шунингдек, кекса ёшдаги инсонлар ва сурункали касалликлардан азият чекаётганлар ҳақида сўз бормоқда”, деди Тедрос Гебрейесус.

"Агар хавф остида бўлган одамларни ҳимоя қила олмас эканмиз, соғлиқни сақлаш тизимини бир зумда барқарорлаштира олмаймиз ва глобал иқтисодиётни тиклай олмаймиз", дея огоҳлантиради у.

ЖССТ раҳбари янги дорилар ва вакциналарни доимий равишда ишлаб чиқишда бирдамликни намоён этиш, юқори даражада эмлаш ва даволаш режаларини глобал миқёсда ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net