Жиноятчиликка қарши курашда Озарбайжон тажрибаси ўрганилди

24.02.2020 11:01

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Озарбайжон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги ва унинг тузилмаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиб қайтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик Ахборот хизмати хабарига асосланиб.

Мамлакатимиз вакиллари Баку шаҳридаги марказий «102» хизмати, «Хавфсиз шаҳар» ва ушбу йўналишда хизмат қилаётган ходимлар хизмат фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, дастурий таъминоти, кузатув камераларида қайд қилинган тасвирларни қайта ишлаш ва қидирувдаги шахсларни аниқлашнинг автоматлаштирилган тизимини кузатди.

Ўзбекистон ?чки ишлар вазирлиги делегацияси Озарбайжон ?чки ишлар вазирлигига бўйсунадиган Тезкор ҳаракатланувчи алоҳида полиция полкида ҳам бўлди. Ташкилий тузилма, моддий-техник база, ходимлар учун яратилган шароит, хизмат жараёнида қўлланиладиган қурол-яроғ, фойдаланиладиган транспорт, кийим-бош ва махсус воситалар намойиш этилди.

Таъкидлаш жоиз, Озарбайжон Республикасига амалга оширилган сафар икки мамлакат ички ишлар вазирликлари ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net