Жорий йилдан бошлаб «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ҳар йили ўтказилади

20.01.2022 10:07

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «?стеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Ҳужжатда мамлакатимизда иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириш, инновация ғояларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш вазифалари белгиланган.

 Жумладан, ?стеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармасининг олий органи - Конференцияси томонидан Жамғарманинг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.

?қтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, ўтказилган танловлар ғолиблари, Президент гранти ва стипендиялар, «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси совриндорларининг илмий-техник ишланмалари, ғоя ва ташаббусларининг амалиётга жорий этилишини қўллаб-қувватлаш, «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловини ташкил этиш ва бошқалар «Улуғбек» жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Қарорга кўра, «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови 2022 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилади.

Танловнинг  биринч босқичи февраль–март ойларида туман- шаҳарларда ўтказилиб, унда энг юқори натижага эришган ҳар бир туман- шаҳардан 5 нафардан номзод кейинги босқичга ўтади.

?ккинчи босқичи апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади. Уларнинг ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар ёш навбатдаги босқичга йўлланма олади. Учинчи босқич май ойида бўлиб ўтади ҳамда 100 нафар ёш танлов ғолиби деб топилади.

Танловнинг 1-, 2- ва 3-босқичлар ғолиблари тегишли БҲМнинг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.

Республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олади.

Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ёшлар ҳудудлар бўйича ишлаб чиқариш ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларига ихтиёрийлик асосида бириктирилади ҳамда «Ёшлар академияси» ва «Келажак лидерлари клуби»га жалб этилади.

 Мазкур қарор билан, шунингдек, «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Бундан ташқари, қарор билан «?стеъдодли ёшлар ахборотномаси» илмий-амалий электрон журнали ҳамда «Мирзо Улуғбек ворислари» электрон портали ташкил этилади. Ушбу  электрон порталда истеъдодли ёшларнинг электрон базаси шакллантирилади, ўқув курслари битирувчиларининг рейтинги жорий этилиб, инновацион ғоялари ва илмий-техник ишланмалари баҳолаб борилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net