Жиноят ишлари бўйича судда болалар учун дўстона муҳитли тергов хонаси ташкил этилди

18.02.2020 17:42

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ЮН?СЕФ билан ҳамкорликда илк бор судда ишлар кўрилаётган вақтда жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болаларга мўлжалланган дўстона муҳитли тергов хонаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий суд манбасига таяниб.

Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туман судида ташкил этилган  мазкур хонанинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов ва ЮН?СЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн иштирок этишди.

Болаларнинг ёши, етуклиги ва руҳий ҳолати эътиборга олинган ҳолда, улар ўзларини эркин ва хавфсиз сезишлари учун мазкур хона қулай муҳитни таъминлайди. 

Эндиликда жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган бола суд муҳокамасида фақат судя билан гаплашиб, суд иштирокчилари билан мулоқотда бўлмайди.

Шунингдек, болаларга руҳий таъсир етказиш эҳтимолини имкон қадар камайтириш мақсадида хона замонавий  видео ва аудио тизим билан жиҳозланган.

—Бу хонанинг ташкил этилиши бола ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитасининг болаларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича Ўзбекистонга йўллаган тавсияларини амалга оширишда муҳим қадам бўлди, — деди ЮН?СЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Саша Грауманн.

Ўзбекистон Олий суди болалар учун мўлжалланган дўстона муҳитли тергов хоналари тажрибасини оммалаштириш ва яқин келажакда барча судларда шундай бўлимларни ташкил этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net