Жанубий Кореянинг NamdoNews вебпортали Ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти ҳақида хабар қилди

04.11.2020 11:05

СЕУЛ, 4 ноябрь. /“Дунё” АА/. Квангжу шаҳрида яқинда очилган Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

NamdoNews вебпортали ҳам ўз ўқувчилари эътиборига ушбу мавзуда мақола тақдим қилди.

Электрон нашр мухбири Ўзбекистонликлар уюшмаси ўз фаолиятини муваффақиятли бошлагани, янги жамоатчилик ташкилоти томонидан ушбу мамлакатда вақтинча бўлиб турган  ўзбекистонликлар учун ташкил қилинган биринчи қабул маросими ҳақида ҳикоя қилган.

У, шунингдек, уюшма фаолияти Жанубий Корея расмий идоралари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланаётгани, ташкилотнинг очилиш маросимида мамлакат Миллий Ассамблеяси (парламенти) аъзолари, Квангжу шаҳри мэрияси ва бошқа идоралар вакиллари қатнашганини таъкидлаган.

Квангжу шаҳри чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш марказининг раҳбари, Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фахрий маслаҳатчиси Ким Юн Се вебпорталга Жанубий Кореяда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган, таҳсил олаётган ёки истиқомат қилаётган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва бошқа масалаларда кўмак бериш бўйича саъй-ҳаракатларни ижобий баҳолашини билдирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net