Жанубий Кореянинг илғор ахборот технологиялари асосида ишлаб чиқилган «Sboard» таълим майдончаси ишга туширилди

01.09.2021 16:16

СЕУЛ, 1 сентябрь. /«Дунё» АА/. Халқимиз ҳамиша эзгуликка ва яхшиликка интилиб яшайди. Шу боис ҳам юртимизда яхши кунлар, байрамлар бисёр. Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб катта байрам руҳи ҳукмрон.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида «Edulink Global» консорциуми томонидан Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига Жанубий Кореянинг илғор ахборот технологиялари асосида ишлаб чиқилиб, беғараз тақдим этилган «Sboard» таълим майдончаси лойиҳаси бир йил давом этган тайёргарликлар ва жадал харакатлар натижасида 1 сентябрдан расман ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Sboard» лойиҳаси доирасида талабалар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва мактабгача таълим тизими ходимларига ахборот алмашиш ва мобил иловалар орқали ўқув дастурларидан фойдаланиш, шунингдек, Жанубий Кореянинг илғор таълим дастурларига кириш имконияти берилади.

 Ушбу платформа тахминан 5 миллион фойдаланувчини қамраб олиши мумкин. У Евросиё қитъаси ҳудудида таълим соҳасидаги электрон хизматларнинг энг яхши таълим порталларидан бирига айланиши, юртимизда ахборот технологиялари соҳасида кескин ривожланишга туртки бўлиши кутилмоқда.

Қайд этиш керак, ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси, Корея-Ўзбекистон Бизнес Ассоциацияси ва «Edulink Global» консорциуми ўртасида бўлиб ўтган қатор музокаралар натижасида эришилди.

Лойиҳани амалга оширишда асосий ҳамкорлар ҳисобланган Корея-Ўзбекистон Бизнес Ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон (Эдвард Ким) ва «Edulink Global» корхонаси директори Хан Жонг Лим ушбу лойиҳа ишга туширилгандан кейин Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги билан мунтазам ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини билдирди.

Ушбу лойиҳа ёшларга масофадан туриб тил ўргатишни ҳам ўз ичига олади. ?стиқболда мазкур лойиҳани вилоятлар бўйлаб жорий этиш ҳам режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net