ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореялик мутахассис, профессор Мюнг-Хи Чунг AКФA университети ректорининг тиббий таълимни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири университет маълумотига таяниб.
Мюнг-Хи Чунг бакалавр ва магистр даражасини Сеул миллий университетида (Seoul National University) қўлга киритган. Докторлик даражасини эса Нью-Йорк университетининг Қуйи штат тиббий марказида ҳимоя қилган.
У турли йиллар давомида Корея Республикаси, AҚШ ва Япония олий таълим муассасаларида профессор ёрдамчиси, профессор, кафедра мудири, фахрий профессор ва бошқа лавозимларда фаолият юритган.
Шу билан бирга у турли тадқиқот марказлари ва институтлари ҳамда илмий қўмиталарга раҳбарлик қилган. Ҳозирги кунда Мюнг-Хи Чунг Гачон университети илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишламоқда.
Жанубий Кореялик мутахассис 165 дан зиёд илмий мақола муаллифидир.
Таъкидлаш лозимки, профессор Мюнг-Хи Чунг Гачон университетининг AКФA университетини ташкил этишда кўмак берувчи қўмитаси раҳбари лавозимида ҳам фаолият юритган.