Жанубий Кореядаги заводда содир бўлган портлашда Ўзбекистон фуқароси жабр кўрмаган

15.05.2020 17:21

СЕУЛ, 15 май. /“Дунё” АА/. Корея Республикасининг “Ёнхап ньюс” нашри ва бошқа расмий сайтларида жорий йилнинг 15 май куни маҳаллий вақт билан кундузги соат 10:44 да Кёнгнам провинциясининг Хаман туманида жойлашган металлни қайта ишлаш заводида содир бўлган портлашда 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси танасининг аксар қисми куйиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси консуллик бўлими ходими билан телефон орқали мулоқот қилган Хаман тумани полицияси вакили ҳам юқорида қайд этилган ҳолатнинг содир бўлгани ва унда ўзбекистонлик фуқаро вафот этганини маълум қилиб, айни пайтда унинг шахсига аниқлик киритилаётганини билдирилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз дипломатик миссияси ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида зудлик билан портлаш содир бўлган завод ҳудудига етиб борди ва ҳолатни ўрганган Хаман тумани полицияси масъул ходими Канг Бо Сунг билан алоқа ўрнатди.

У эса портлаш содир бўлган заводда Корея Республикасининг икки нафар фуқароси вафот этгани, шунингдек, Қозоғистоннинг икки нафар фуқароси аҳволи ўта оғир эканини билдирган.

Суриштирув натижасида ушбу заводда Ўзбекистон фуқаролари ишламаслиги аниқланган. Шу боис Жанубий Корея полицияси масъул ходими берилган нотўғри маълумот учун элчихонадан узр сўраган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net