Жанубий Корея вакиллари билан пандемия шароитида меҳнат муҳожирларига ёрдам бериш масаласи муҳокама қилинди

30.07.2020 10:23

СEУЛ, 30 июль. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхонаси вакиллари Корея Республикаси ?нсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари Ким Донг Ман билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида маълумот алмашилди. Шунингдек, пандемия шароитида Ўзбекистондаги меҳнат муҳожирлари муаммолари бўйича фикр алмашилди.

Хусусан, Жанубий Корея томонига меҳнат муҳожирларининг меҳнат фаолиятини давом эттиришлари учун Ўзбекистондан Жанубий Кореяга қайтаришдаги қийинчиликлар ҳақида маълумот берилди.

Музокаралар якунида Корея Республикаси ?нсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбарияти меҳнат муҳожирларининг барча қийинчиликларини имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун зарур имкониятларни ишга солишларини таъкидлашди.

Музокаралар натижасида ушбу йўналишда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net