?станбул Медипол университети ва Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали ҳамкорлик шартномасини имзолади

11.12.2020 12:44

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг ?станбул Медипол университети ва Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали ўртасида соғлиқни сақлаш, таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида шартнома имзоландидеб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА маълумотига таяниб.

?станбул Медипол университети Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаси бўлиб, 2009 йил ташкил этилган. Университетда халқаро тиббиёт, стоматология, табиий фанлар, фармацевтика, ҳуқуқ, бизнес, менежмент, ижтимоий-гуманитар фанлар каби ихтисосликлар бўйича факультетлар ташкил этилган. 

Бугунги кунда мазкур билим даргоҳида дунёнинг 74 та давлатидан 33 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Ҳужжатга кўра, томонлар стоматология ва тиббиёт менежменти йўналишлари бўйича олий таълимни ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар, докторлар, тадқиқотчилар, докторантура, магистратура, бакалавриат талабаларининг тажриба алмашинувини ўзаро тенглик ва манфаатдорликка асосланган ҳолда амалга оширади. 

Мазкур тажриба алмашинуви Медипол университетида 2 йил, ТТА Урганч филиалида 3 йиллик муддатда ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, шартнома доирасида кадрлар малакасини ошириш ва касбий қайта тайёрлаш, инновацион фаолият самарадорлигини ошириш, қўшма халқаро конференциялар, симпозиумлар, семинар ва тренинглар ўтказиш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net