?сроилнинг Хайфа шаҳри Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

13.03.2020 12:42

ТЕЛЬ-АВ?В, 13 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?сроил давлатидаги элчихонаси вакиллари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Хайфа шаҳар мэриясида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокарада икки мамлакат шаҳарлари даражасида ҳамкорликни ўрнатиш, иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ташқи сиёсат ривожланишининг янги тенденциялари ва ғоялар ҳақида маълумот тақдим этилди. Шунингдек, Марказий Осиё ва дунё мамлакатлари, иқтисодий бирлашмалари билан ҳамкорлик, виза тартибини либераллаштириш, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасининг асосий тамойиллари ҳақида ахборот берилди.

Ҳамкор мамлакат вакилларининг сўзларига кўра, ?сроил шаҳарлари орасида Хайфа инфратузилма, саноат, юқори технологиялар, таълим, тиббиёт ва туризмнинг юқори даражада ривожлангани билан ажралиб туради. Ўзбекистон томони билан маданият ва таълим соҳасида, шу жумладан, Хайфа университетида қўшма илмий тадбирларни ўтказишга қизиқиш билдирилди.

Хайфа мэрининг ўринбосари Лазар Каплан, шаҳар аҳолисининг учдан бир қисми МДҲ мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистондан кўчиб келганини таъкидлади. Улар шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий ривожланишида катта ўрин тутади. Бундан ташқари Хайфа кўчаларидан бирига машҳур ўзбек алломаси, ?бн Сино номи берилганини айтиб ўтди.

Шаҳарда Россия ва Озарбайжондан кўчиб келган муҳожирлар бирлашмалари мавжуд. Улар муҳим саналар муносабати билан турли байрам тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Лазар Каплан суҳбатда кенг жамоатчиликни Ўзбекистон тарихи, маданият ва замонавий ривожланиши билан таништириш мақсадида ўзбекистонлик муҳожирлар уюшманисини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

Мулоқот давомида ?сроил томони ҳамкорлик қилишга ва аниқ лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Музокаралар якунига кўра, жорий йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон маданияти ва миллий таомларига бағишланган кўргазмани ўтказишга келишиб олинди.

Маълумот учун, Хайфа ?сроилнинг учинчи йирик шаҳри, мамлакатда биринчи денгиз порти, Кармел тоғининг этагида жойлашган минтақанинг ривожланган саноат ва маданий марказидир.

Aҳолиси қарийб 290 минг кишига етади. Хайфада ?сроилнинг иккита етакчи олий ўқув юрти – Течнион (дунёдаги етакчи университетлар 100 талигида қайд этилади) ва Хайфа университетлари, шунингдек, Рамбам, Aссута, Бней Сион ва бошқа етакчи тиббиёт марказлари мавжуд. Хайфа ўзининг тарихий ва маданий диққатга сазовор жойлари билан ҳам машҳур. Хусусан, Бахай Жаҳон маркази ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net