?сломободда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди

01.02.2020 14:27

?СЛОМОБAД, 1 февраль. /"Дунё" АА/. ?сломободда Ватан ҳимоячилари кунининг 28 йиллигига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Унинг доирасида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамблининг концерти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Маданий тадбир доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳақида видеофильмлар намойиш этилди, ватанпарварлик қўшиқлари ва миллий рақслар ижро этилди. Ҳарбий қўшиқчилар томонидан ижро этилган ўзбек ва хорижий мумтоз асарлар, МДҲ мамлакатлари ва Покистоннинг машҳур қўшиқлари тадбир қатнашчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

- Ўзбекистон мустақиллик йилларида ҳарбий қурилиш соҳасида салмоқли ютуқларга эришди, - дейди Покистон ?слом Республикаси Мудофаа вазирлиги вице-адмирали Муҳаммад Амжад Хон Ниёзий ?.Мажид. - Мамлакатда замонавий армия шакллантирилди, бунда жанговар тайёргарлик билан бир қаторда ҳарбийларнинг маънавий-маданий ривожланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Покистон Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

- Қардош давлат ҳарбий санъаткорлари томонидан тақдим этилган қўшиқлар Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган замонавий ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини тўла акс эттиради, — дея таъкидлади Покистон ?слом Республикаси Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази президенти Ж.Жефри. - Бу Ўзбекистоннинг изчил ислоҳотлар, минтақавий ҳамкорлик ва интеграция йўлига қатъий қадам қўйганини кўрсатмоқда.

«?тиҳад» газетаси муҳаррири Т.Фарукнинг таъкидлашича, ранг-баранг рақслар билан уйғун тарзда ташкил этилган концерт дастури Ўзбекистоннинг асосий салоҳияти - ўзбек халқининг улкан тарихи, маданий ва маънавий меросини яна бир марта намойиш этди.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан ўтказилган мазкур маданий тадбир Покистон оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди. Жумладан, «PTV in the World», «GNN TV», «NEO TV», «AAJ TV» ва бошқа телеканалларда репортажлар ҳамда  босма ва электрон нашрларда материаллар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net