«?слом Каримов сиймоси амалий санъат асарларида» номли кўргазма бўлиб ўтади

20.01.2021 10:44

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида жорий йил 25-30 январь кунлари «?слом Каримов сиймоси амалий санъат асарларида» номли кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги маълумотига таяниб.

Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ҳунармандлари томонидан яратилган, Биринчи Президентимиз ?слом Каримов сиймоси туширилган амалий санъат намуналари кўргазма экспозициясида намойиш этилади.

Бу асарлар ?слом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси музейи фондидан ўрин олган бўлиб, ?слом Каримовга хорижий давлатлар Президентлари ва халқ ҳунармандлари томонидан совға қилинган амалий санъат асарларидир.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти ?слом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net