?қтисодий, ижтимоий-маданий ҳуқуқлар бўйича адолатга эришиш масалалари муҳокама қилинди

23.06.2020 15:48

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Халқаро юристлар комиссияси, БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда  «Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳуқуқлар бўйича адолатга эришиш масаласи мавзусида» видеоконференция ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ҳаракат манбасига асосланиб.

Тадбир кун тартибидан — COVID-19 пандемияси шароитида одил судлов, шу жумладан адвокатлар ва судлар хизматидан тўсқинликсиз фойдаланиш масалалари ўрин олди.

Онлайн анжуманда юздан зиёд экспертлар, хусусан суд корпуси ва адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллари бир платформада фикрлашдилар.

— COVID-19 пандемияси дунёда, жумладан, Ўзбекистон Адлия тизими учун янги вазифаларни пайдо қилди, дея таъкидлади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов. — Ушбу чора-тадбирлар юристлар ва суд тизими фаолиятига таъсир қилиб, адолатни тўлиқ таъминлашни қийинлаштирди. Ушбу тадбир пандемия муаммоларига жавобан турли давлатлар томонидан қўлланилаётган ечимларни муҳокама қилиш имконини беради. Дунёдаги судялар, ҳуқуқшунослар ва халқаро экспертлар ўртасида тажриба алмашиш орқали миллий муҳокамага ҳисса қўшиб, Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ мустақиллигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга туртки беради, деб ҳисоблаймиз.

— Пандемия Адлия тизимлари учун ўзига яраша «етуклик тести» бўлди, — деди ўз чиқишида Европа ?ттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс. — Бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида COVID-19 га қарши чоралар шароитида кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилишга тўғри келмоқда. Шунинг учун пандемияни имконият сифатида ҳам кўряпман.
Яъни анъанавий судлар фаолиятини яхши томонга ўзгартириш, янгилаш имконияти пайдо бўлмоқда. Ҳар қандай ўзгаришларга адолат ва шахсий ҳуқуқни таъминлашга бўлган юқори ҳурмат асосий йўналиш сифатида кўрилишига умид қиламан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net