?нновацион ғоялар ҳафталиги ўз иши бошлади

03.11.2020 17:28

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун «InnoWeek.uz-2020» ?нновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган  мазкур тадбир илк бор онлайн платформа орқали ўтказилмоқда. «InnoWeek.uz-2020»да 30 дан зиёд мамлакат, нуфузли халқаро ташкилот ва компаниялар вакиллари, Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, ?талия, ?сроил, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг илм-фан ва инновациялар соҳасидаги етакчи мутахассислари қатнашади.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров, ?зроиллик машҳур олим Дан Шехтман, «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворкович, Озарбайжон Республикаси транспорт, коммуникация ва юқори технологиялар вазири Рамин  Гулузода ва бошқалар сўзга чиқди.

?нновацион ғоялар ҳафталиги  8 ноябргача давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net