?нклюзив таълимни ривожлантиришда Франция тажрибаси ўрганилмоқда

11.02.2020 16:21

ПАР?Ж, 11 февраль. /«Дунё» АА/. ?нклюзив таълим соҳасидаги Франция тажрибасини ўрганиш мақсадида Жиззах давлат педагогика институти ректори Aбдуғани Холбеков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Францияда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Делегация ҳамкор мамлакатнинг ?нклюзив таълим бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш институтида (INSHEA) ташкил этилган семинарларда иштирок этди.

Франциядаги INSHEA етакчи миллий давлат таълим ва тадқиқот муассасаси 1954 йилда ташкил этилган. У ногиронлар ва ногиронларга нисбатан давлат таълим сиёсатини белгилаш, уни амалга оширишда ёрдам кўрсатади.

Учрашувларда мутахассис ва ўқитувчилар ўртасида алмашувни молиялаштиришда “Erasmus+” дастури грантлари доирасида ҳамкорликка келишиб олинди.

Ташриф якунлари бўйича Жиззах давлат педагогика институтида инклюзив таълим соҳасида ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этишни кўзда тутувчи ҳамкорлик битими имзоланди.

Ҳужжат билан қўшма тадқиқотлар орқали Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда имконияти чекланганларни ўрта махсус ва олий таълимда қамраб олиш ишларини сифатли ташкил қилиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 декабрда «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net